Ёз палласида кондиционерсиз яшашни тасаввур қилиш жуда ҳам қийин. Айрим пайтларда жазирама иссиқдан фақатгина кондиционер сақлай олади. Shivaki кондиционерлари хонадонингизни деярли бир неча дақиқада совитишга қодир. Ушбу мақолада ҳаво ионизацияси функциясига эга Shivaki Sakura кондиционерларининг тафсилотлари ва афзалликлари ҳақида билиб оласиз.
Ионизация
Кунимизнинг асосий қисмини етарли даражада шамоллатилмайдиган биноларда ўтказишга одатланиб қолганмиз. Вентиляцияга эга бўлмаган хонадон ёки офис кун давомида аста-секинлик билан одам организмига зарар етказувчи катионларга (мусбат зарядли зарралар) тўлиб боради. Ушбу зарралар таъсири оқибатида Сизнинг ҳол-аҳволингиз ёмонлашиши, уйқусираш, секинлашган реакция каби ҳиссиётлар пайдо бўлиши мумкин. Сиз ўзингизни яхши ҳис этишингиз учун хонада организмингизга ижобий таъсир кўрсатувчи манфий зарядли зарралар яъни анионлар етарли даражада бўлиши лозим. Анионлар одам организми учун жуда ҳам фойдали бўлиб, инсон ўпкаси томонидан тўлиқ ўзлаштирилади ва қон томирлари эластиклигини таъминлайди. Маълумки, анионларнинг юқори концентрацияси фақатгина дунёнинг экологик тоза қисмларида кузатилади. Shivaki Sakura кондиционери ёрдамида Сиз ўз хонадонингизда экологик тоза муҳит яратишингиз мумкин.
Ионизатор қандай ишлайди?
Shivaki Sakura кондиционерларининг ички блокида иккита электрод ўрнатилган. Ушбу электродлар орасида юқори кучланиш мавжуд бўлиб, айнан шу кучланиш орқали манфий зарядли зарралар – анионлар пайдо бўлади. Анионлар ҳавони ёқимсиз ҳидлардан ва тутун зарраларидан самарали тозалайди. Бундан ташқари ионизатор ишлаш жараёнида ҳаводаги зарралар электростатик хусусиятга эга бўлади: чанг зарралари оғирлашиб пол ва девор юзаларига ўтириб қолади ва ҳаво сезиларли даражада тозаланади.
Ионизатор функциясига эга Shivaki Sakura кондиционерлари:
• Ҳидлар молекулаларини самарали бартараф эта олади. Шу сабабли Shivaki кондиционерлари ишлаётган хонадонда нафас олиш жуда ҳам ёқимлидир.
• Чанг зарралирини бир-бирига жипслаштиради ва улар нафас олиш тизимига сизиб кириш ўрнига пол ва девор юзаларида ўтириб қолади.
• Кайфиятингизни кўтаради ва диққатингизни бир жойда тўплашга ёрдам беради. .
• Антибактериал таъсир кўрсатади.
Shivaki Sakura кондиционерлари хонадонингизга тоза ҳаво, сизга эса аъло кайфият ва соғлик бахш этади. Ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини сақланг. Фойдали технологиялардан фойдаланинг.