Deprecated: Файл Elementor\Scheme_Typography с версии 2.8.0 считается устаревшим! Используйте Elementor\Core\Schemes\Typography. in /var/www/html/wp-includes/functions.php on line 6078

Artel ошхона плиталари: танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

29 ЯНВ 2020

Бугунги кунда ошхона плиталари ассортименти ўта кенг. Уларнинг хилма-хил функциялари эса таом тайёрлашни янада қулайлаштирди. Аммо айтиш лозимки, айнан функцияларнинг кўплиги туфайли, хонадон учун ошхона плитасини танлаш анча қийинлашди.

Айнан Сизга мос бўлган ошхона плитаси нималарга қодир бўлиши лозим, замонавий плиталарнинг қандай турлари борлигини биласизми? Буларнинг барчасини Artel компанияси томонидан махсус тайёрланган ушбу мақоламизда билиб олишингиз мумкин.

Apetito, Comarella ва Milagro

Иситиш манбасидан келиб чиққан ҳолда Artel ошхона плиталари уч турга бўлинади: Apetito – газ плиталари, Comarella – электр плиталари ва Milagro – комбинациялаштирилган плиталар.

Газ плиталари

Замонавий Artel газ плиталари турли таомларни тайёрлашда янада кўпроқ имкониятлар яратади. Artel ошхона плиталари ёрдамида Сиз мазали шўрвадан бошлаб ҳатто гриль ва шашлик каби таомларни хонадонда тайёрлаш имкониятига эга бўласиз. Газ плиталарининг асосий афзалликлари:

– Оммабоп;
– Тез қизитиш имконияти;
– Ҳароратни қулай назорат қилиш.

Электр плиталари

Газ плиталарига қараганда электр плиталарини хуш кўрсангиз, Artel электр плиталарига эътиборингизни қаратинг. Уларнинг асосий афзалликлари:

– Хавфсизлик;
– Духовка ҳароратини аниқ назорат қилиш;
– Олов ёниш туфайли пайдо бўлувчи зарарли моддалар пайдо

бўлмайди

Комбинациялаштирилган плиталари

Таом таёрлашда ҳам газ ҳам электр конфоркалардан фойдаланишни хуш кўрсангиз эътиборингизни комбинациялаштирилган ошхона плиталарига қаратинг. Масалан Artel Milagro 02-K плитасининг пишириш юзаси 3 та газ ва 1 электр конфоркадан ташкил топган. Унинг духовкасида эса электр ТЭН ҳамда газ горелкаси мавжуд. Комбинациялаштирилган ошхона плиталари деярли ҳар қандай таом тайёрлаш учун аъло даражада тўғри келади.

Функционаллик

1) Газ-назорати функцияси

Газ-назорати функцияси Сизнинг ва оилангиз хавфсизлиги учун яратилган. Агар олов беҳосдан ўчиб қолса, Artel ошхона плитаси газни автоматик ҳолда ўчиради. Айтиш лозимки, газ-назорати функцияси барча Artel газ плиталарида ўрнатилган.

2) Электр ўт олдиргич.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида Artel ошхона плиталарида электр ўт олдиргичи ўрнатилган. Эндиликда таом тайёрлаш учун сизга гугурт ёки ўт олдиргичлар умуман шарт эмас. Электр ўт олдиргичи функцияси плитанинг моделидан келиб чиққан ҳолда махсус тугма ёки дастакда ўрнатилган бўлиши мумкин.

3) Гриль функцияси

Хонадонда мазали шашлик пиширмоқчимисиз? Artel ошхона плиталари билан бу ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди! Гриль фукнцияси плита духовкасининг тепа қисмида ўрнатилган махсус ТЭН ёрдамида ишга туширилади. Гриль функцияси билан Сиз ўта мазали гўштлик таомлар тайёрлаб оила аъзоларингизни хурсанд қилишингиз мумкин.

4) Конвекция

Artel Apetito 04-E конвекция номли қулай функцияга эга. Духовканинг ортки қисмида ўрнатилган махсус вентилятор иссиқ ҳавони ҳар томонга бир маромда таратади. Ҳар томондан бир хил қизитилган гўшт бир маромда пишади ва ажойиб, мазали тамга эга бўлади. Конвекция ёрдамида ширин безе, ёки тилингизда эрийдиган пирожное тайёрласа бўлади.

Сиз нафақат мазали ва тўйимли таомдан, балки уни пиширишдан ҳам лаззатланиш мумкин эканлигини билармидингиз? Artel ошхона плиталари билан таом тайёрлашдан роҳатланинг.