2017 йилда Artel компаниясида сифат менеджменти халқаро талабларга мослиги бўйича сертификатлаш ўтказилган эди. Ушбу сертификатнинг муддати 3 йилни ташкил этган. 2018 ва 2019 йилларда сертификатлаш ташкилоти Artel компаниясининг сифат менеджменти халқаро талабларга мослиги бўйича аудит ўтказган эди. 2020 йилда эса компания сертификати яна 3 йилга узайтирилди.
ISO 9001:2015 сифат менеджменти сертификати Artel компанияси учун бир қатор имкониятлар яратади. Мисол қилиб айтганда, ушбу сертификат чет эллик компаниялар билан ҳамкорликни давом эттириш, жаҳон бозорларида ўз маҳсулотларини тақдим этиш, халқаро тендерлар ва кўргазмаларда иштирок этиш, ҳамда чет эллик инвесторларни жалб этишда муҳим ўрин эгаллайди.